«Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоят Экология бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, ҳудудларда кўчат захиралари ўрганилди.

Ўрганиш давомида Шаҳрисабз шаҳар «Файзобод» МФЙ ҳудудида жойлашган 10 минг дона элдор қарағай дарахти кўчат захираси ташкил қилинганлиги ҳамда ушбу ташкил қилинган дарахт кўчатлари суғориш тизими мавжуд бўлган ҳудудларга экилиши бўйича маъсул ташкилотларга тавсиялар берилди.